Ташқи қиёфаси Россия президенти Владимир Путинга ўхшаш бўлган Comedy Club резиденти Дмитрий Грачев шоуга тайёрланиш жараёнида давлат раҳбарининг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан суҳбатини тақлид қилиб берди. Видеони Facebook’да бир неча кун давомида икки миллион маротабадан ортиқ томоша қилишди.

Ролик 28 январь – Путин ва Трамп телефон орқали мулоқотидан бироз аввал тақдим этилган. Тақлид сюжетига кўра, «Путинга» Америка президенти қўнғироқ қилади, бироқ давлат раҳбари уни дарҳол танимайди. Шу билан бир қаторда, «Путин» Трамп билан қора рангли смартфон орқали суҳбатлашишдан бош тортади. «Менга бошқа телефон беринглар, ахир уларда президент алмашдику», - дейди Грачев.

Шунингдек, унга Белоруссия президенти Александр Лукашенко ҳам қўнғироқ қилади. «Сизнинг қўнғироғингиз сиз учун жуда муҳим», - дейди «Путин» ва Луи Армстронгнинг Go Down Moses таронасини ижро этади.

Маълумотларга кўра, ушбу тақлид эфирга чиқарилмаган.