Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ўз ижодига мансуб — «Счастья луч» (Бахт нури) қўшиғини куйлади.

Хроника Туркменистана нашрининг ёзишича, бу ҳодиса президентнинг газохимия мажмуаси қурувчилари билан учрашуви вақтида рўй берган. У бу ерга ўзининг сайловолди кампанияси доирасида ташриф буюрганди. Аввалига қўшиқни ходимлардан бири куйлай бошлаган, кўп ўтмасдан давлат раҳбари гитарани ундан олган ва ўз композициясини намойиш этган.

«Учрашув иштирокчилари учун давлат раҳбарининг бу чиқиши сюрприз бўлди. У Халқаро хотин-қизлар байрамига яна бир нечта янги қўшиқ тайёрлаётгани ҳақида маълум қилди», - дейилади хабарда.

Туркманистонда президентлик сайлови 2017 йилнинг 12 февралида бўлиб ўтади.