Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Ли Сун Чжин америкалик ҳамкасби Жозеф Данфор билан телефон орқали мулоқотда мамлакатда стратегик қуролларни жойлаштиришни муҳокама қилди. Бу ҳақда Yonhap Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига асосан хабар берди.

Генерал Ли Сун Чжин бу Шимолий Кореянинг шиддат билан ривожланиб бораётган ракета ва ядро дастурини “босиб туриш” учун кераклигини маълум қилган.

«Музокаралар шунингдек икки мамлакатни ҳимоя мақсадида стратегик қуролларни яратиш режаларини тасдиқлашга ҳам йўналтирилган», - дейилади хабарда.

Ли Сеул ва Вашингтон ўртасида декабрь ойида ўтказилган музокараларда ўрнатилган мақсадларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.