Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг 2016 йил даромад ва харажатлари ижроси бўйича маълумот Ўзбекистон Молия вазирлиги сайтида тақдим этилди.

Унга кўра, 2016 йилда жами даромадлар 168 123,3 млн сўм, йил бошига маблағларнинг қолдиғи 100 945,8 млн сўмни ташкил қилди. Жумладан, республика бюджетидан тушадиган тушумлар 19 206,0 млн сўм, дарсликлар ижараси учун тўлов тушумлари 33 828,6 млн сўм, бошқа тушумлар ва даромадлар 14 142,9 млн сўмга тенг бўлди.

Жами харажатлар 53 234,7  млн сўмни ташкил этди. Унга кўра, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олиш ва етказиш харажатлари 19 206,0 млн сўм, жумладан: биринчи синф ўқувчиларини дарсликлар билан бепул таъминлаш харажатлари 9 426,9, меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатлар тарбияланувчилари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларини дарсликлар билан бепул таъминлаш харажатлари 5 859,8 ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларини дарсликлар, бадиий адабиётлар ва ўқув-услубий қўлланмалар билан бепул таъминлаш бўйича бошқа харажатлар 3 919,3 млн сўмни ташкил қилди.

Дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни Жамғарманинг айланма маблағлари ҳисобидан сотиб олиш ва етказиш харажатлари эса 32 781,0 млн, жумладан: умумий ўрта таълим муассасаларини 2-9 синф дарсликлар билан таъминлаш харажатлари 22 286,6, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини чет тиллар бўйича дарсликлар, дафтарлар, ўқув-услубий қўлланмаларва ҳамда уларнинг мультимедия иловаси билан таъминлаш харажатлари 9 500,0 млн ва умумтаълим мактаблар кутубхона фондини лотин графикаси асосидаги бадиий адабиётлар билан бойитиш харажатлари 994,4 млн сўмга тенг бўлди.

Республика мақсадли китоб жамғармаси Ижроия дирекцияси ва унинг ҳудудий вакилларини сақлаш харажатлари 1 247,7 млн, йил охиридаги маблағларнинг қолдиғи эса 114 888,6 млн сўмни ташкил қилди.