Расмий статистикага кўра, 2016 йилда Ўзбекистон пойтахтида Ислом, Софья, Имрон, Имона ва Фарзона исмлари энг кўп қўйилган исмлар бўлди, деб ёзади “Спутник” нашри.

Эгизакларга эса анъанавий Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра исмлари қўйилган.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида 19 мингга яқин никоҳ қайд қилинган. 2016 йилда 49881 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу 2015 йилдагига нисбатан мингтага кўп.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги демографик ҳолат бўйича ҳисобот эълон қилганди. Унга кўра, республика аҳолиси 2016 йилда 401,8 минг кишига кўпайган ва 32,121 миллион нафарни ташкил этган.

Ўтган йил давомида 726,8 минг бола дунёга келган. Тошкент ва Навоий вилоятларида туғилиш коэффициенти сезиларли ошган.