Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Шерматов бошқариб туради.

У бугун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига янги раис бўлиб ўтган Хуршид Мирзоҳидовнинг ўрнига вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Шерзод Шерматов (1977 йилда таваллуд топган) — Тошкент давлат техника университети (1998 йил) ва Йель университети (АҚШ, 2000 йил) битирувчиси.

У ўтган йилнинг ноябрида вазир ўринбосари этиб тайинланган, ундан олдин Тошкентдаги Инҳа университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган. Унгача эса Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раиси ўринбосари эди.