АҚШнинг бир қатор республикачи депутатлари конгрессга Эронга қарши янги санкциялар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қиритдилар. Бу ҳақда Иллинойс штатидан  конгрессмен, лойиҳанинг муаллифларидан бири Питер Роскэмнинг сайтида айтилган.

Қонун лойиҳасида баллистик ракеталар яратиш дастурида иштирок этаётганлар ёки унга алоқадор бўлганларга қарши санкциялар киритиш ҳақида гапирилган. Шунингдек, ҳужжатда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва бу "корпусга террорчиликни ёйишда ёрдам берувчи" Mahan Air авиакомпаниясига қарши янги санкциялар киритиш кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси Эронга қарши мавжуд санкцияларни кенгайтириш ва "инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши" туфайли янги санкциялар киритишни таклиф қилади.