Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармони бўйича янги йўриқнома чиқарди. Унда грин-карта эгаларига АҚШга кириш учун махсус рухсат талаб қилинмаслиги кўрсатилган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Улар тақиқлов остига тушмайдилар, агар юридик жиҳатдан доимий яшовчилар бўлсалар, уларга махсус рухсат керак эмас", дейилган хабарда.

Аввалроқ АҚШ президенти маъмурияти раҳбари Рейнс Прибус АҚШга ислом давлатлари фуқароларининг киришига тақиқлов грин-карта эгаларига тааллуқли бўлмаслигини айтганди.