АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Сурия ва Ироқдаги аксилтеррорчилик операциялари давомида камида 199 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган, деб маълум қилинди халқаро коалиция штабида. 

Операция штаби вакиллари Мўсул ва Раққадаги охирги зарбалар таҳлили натижаларига кўра 2016 йил октябри ва декабридаги ҳолатда 11 тинч фуқаро ҳалок бўлганини айтишган. 

Ҳарбийлар Ироқ ва Сурияда 2016 йил сентябридан декабригача берилган яна 10 та зарба оқибатларини баҳолашни давом эттирмоқдалар. 

АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Сурия ва Ироқда 2014 йилдан бери ИШИДга қарши "Матонатли қатъият" операциясини ўтказмоқдалар.