Американинг American Airlines авиакомпанияси Куба оролида ўзининг илк ваколатхонасини очди. Бу ҳақда El Nuevo Herald нашри ёзмоқда.

АҚШ ва Куба давлати ўртасидаги тўғридан-тўғри авиапарвозлар 55 йил муқаддам тўхтаган эди. У ўтган йил 31 августида қайта тикланди. 

American Airlines эса Куба билан доимий парвозларни йўлга қўйган учинчи Америка авиакомпанияси бўлди. 2016 йил сентябридан Майами – Сьенфуэгос ҳамда Майами – Ольгин йўналишлари бўйича рейслар амалга оширилмоқда.