A380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автойўлининг 184-километрида, Аму-Бухоро канали устидан ўтган кўприк қурилиши ишлари давом этмоқда. 

2016 йилнинг июлида ушбу ҳудуддаги кўприк қулаб тушгач (бу иншоот 1961 йилда қурилганди - таҳр.), янги кўприк лойиҳаси ишлаб чиқилганди.

«Ўзавтойўл» маълумотига кўра, лойиҳа қиймати 11,8 млрд сўмни ташкил қилган, кўприк Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Лойиҳачи ва қурувчилар кўприкнинг нафақат замонавий кўриниши, балки ҳар томонлама чидамли бўлишига ҳам аҳамият беришмоқда. Шу боис унинг таянч қирғоқларига 72 дона бетон қозиқлар, ўрта таянч қисмларига эса ҳар бирининг узунлиги 14 метр бўлган 104 дона металл қувурлар ўрнатилди.

Кўприкда ҳаракатланиш икки томонлама бўлиб, йўллар кенглиги 10 метрдан ортиқни ташкил қилади. Кўприкнинг икки четида 1,5 метр кенгликдаги пиёдалар йўлаги ажратилган.

Кўприк қурилиш ташкилоти раҳбари Камолиддин Маҳкамовнинг айтишича, қурилаётган кўприкни мавжуд асосий йўлга боғлаш мақсадида Бухоро томонидан 247 метр, Қарши томонидан эса 178 метр узунликдаги янги асфальт-бетон йўл ҳам қурилмоқда.

Халқаро аҳамиятга молик A380 автойўли Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистондан ўтиб, Қозоғистонда якунланади.

2016 йилнинг июли