Англия премьер-лигасининг 23-тури яна икки учрашув билан ўз ниҳоясига етди.

«Олд Траффорд»да «Ҳалл Сити»ни қабул қилган «Манчестер Юнайтед» 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар гол киритиб, ғалабани илиб кетиши мумкин эди, бироқ Лазар Марковичнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Натижада ўйинда ҳисоб очилмади.

Ушбу дурангдан кейин «МЮ» ҳисобидаги очколар сони 42тага етди ва жамоа ҳамон олтиничи ўринда қолмоқда. «Ҳалл» эса 20-поғонани эгаллаб турибди.

Яна бир учрашувда «Сток Сити» ва «Эвертон» жамоалари куч синашишди. Питер Крауч 7-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бу Питернинг АПЛ доирасида киритган 100-голи бўлди. Аммо, 39-дақиқада Райан Шоукросс ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Англия премьер-лигаси, 23-тур

Манчестер Юнайтед – Ҳалл 0:0
Манчестер Юнайтед:
Де Хеа, Валенсия, Рохо, Жонс (Смоллинг, 55), Блинд, Эррера, Кэррик (Руни, 46), Погба, Мхитарян (Мата, 62), Рэшфорд, Ибраҳимович.
Ҳалл: Якупович, Доусон, Робертсон, Таймон (Раноккия, 66), Магуайр, Мейлер, Хаддлстоун, Эвандро (Эльабделлауи, 72), Маркович, Клукас, Ньяссе (Эрнандес, 69).
Огоҳлантиришлар: Ньяссе (13), Клукас (79), Маркович (81), Руни (84), Мейлер (89).

 

Сток Сити – Эвертон 1:1 (1:1)
Голлар:
Крауч (7) – Шоукросс (39, автогол).
Сток Сити: Грант, Бардсли, Мартинс Инди, Питерс, Шоукросс, Адам, Афеллай, Аллен (Берахино, 67), Уэлан, Арнаутович (Нгой, 89), Крауч.
Эвертон: Роблес, Коулмэн, Холгейт (Маккарти, 46), Фунес Мори, Бейнс, Баркли, Шнайдерлин, Миральяс (Лукман, 69), Дэвис, Уильямс, Лукаку.
Огоҳлантириш: Бардсли (81).