Австралиянинг Мельбурн шаҳрилик аёл денгизга шўнғиган вақтида, кутилмаган меҳмондан кайфияти бузилган саккизоёқни тасвирга олишга муваффақ бўлди. 

У ғаввосни қўрқитиш мақсадида ҳажмини бир неча марта катталаштириб, тусини ўзгартирган, сўнгра, ҳужум қилишга ҳам уринган. 

Видео муаллифи Facebook саҳифасида маълум қилишича, у саккизоёқларнинг бундай қилиғига илк марта дуч келмоқда. "У камерадан ҳам уялиб ўтирмади", — дея ҳазил қилган ғаввос қиз. 

Тасвирчининг тахмин қилишича, саккизоёқ шунчаки оч бўлган ва одамлар унинг эрталабки овига халақит берганидан норози бўлган.