Австриянинг Европа ишлари, интеграция ва ташқи алоқалар вазири Себастьян Курц нейтраллик тамойили деб аталувчи, республика коалицион ҳукуматининг янги ишчи дастури бандларидан бирини ҳимоялаб чиқди. Бу тамойил паранжи ёки ҳижобнинг жамоат жойларида кийишни тақиқлаш ва ижрочи ҳукумат ходимларида ташқи диний рамзларнинг бўлмаслигини назарда тутади. Бу тамойил интеграция қонуни доирасида амалга оширилиши керак, уни бузганлик учун 150 евро миқдорида жарима кўзда тутилади. 

Австрия давлат котиби Муна Дуздар "нейтраллик тамойили"ни бу қоида нимани англатишини тушуниш ва унга кўра мактаб ва суд залларидаги деворларда хоч белгиси осиқ туриши мумкинлиги борасида аниқлик киритиш мақсадида уни диний жамоатчилик билан муҳокама қилиш кераклигини айтган.  

"Ҳукумат дастури муҳокамаси вақтида мактаблар ва суд залларидан хочларни олиб ташлаш ҳақида гап бўлмаганди", деб айтди Курц APA ахборот агентлигига. "Бу соҳада биз икки масалани кўриб чиқдик: биринчидиан, паранжи кийиш учун қонуний тақиқлов. Иккинчидан, судья, прокурор ва полициячиларда сиёсий ёки диний рамзлар бўлишига тақиқлов", деб айтган Курц. Айни вақтда бу соҳалар вакилларининг бошларида рўмол ўраб юришлари муаммо ҳисобланмайди, бироқ бу фақат вақт масаласидир, деб айтган вазир.   

Курцнинг айтишича, коалицияда хочлар қолиши кераклиги айтилган.