Британия парламентининг умумпалатасида Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига қаратилган Brexit жараёнини бошлашга рухсат берувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. У қизғин мунозаралардан сўнг, иккинчи ўқишда маъқулланган, деб хабар қилади BBC. 

Мазкур қонунни қабул қилиш учун 498 нафар парламентарий ижобий, 114 нафари салбий овоз берган.

Мунозаралар икки кун давом этгани хабар қилинмоқда. 

Бугун 2 февралда Британия ҳукумати Brexit бўйича Оқ китобини эълон қилиши кутилмоқда.