CAA Network'нинг "Автократия барқарорлиги учун нима яхшироқ: парламентаризмми ёки президентализм?" мақоласи Қозоғистон сиёсатига бағишланди. 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 25 январида конституцион ислоҳотларнинг бошланиши ҳақида эълон қилди. Улар ваколатларни президентдан парламент ва ҳукуматга қайта тақсимлашга йўналтирилган. Мамлакатга 255 миллиарддан ортиқ тўғридан-тўғри инвестицияни жалб қилган Назарбоевдан кейинги барқарорлик масаласи  муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, ўзгаришлар у қадар катта эмас ва ҳозирча президентлик ваколатининг сезиларли даражада пасайишидан далолат бермаяпти. Ҳар ҳолда Н.Назарбоевнинг сиёсий саҳнадан кетиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Бироқ бу транзит сари эндигина биринчи қадамдир ва, эҳтимол, Қозоғистон келажакда парламент республика бўлар. 

Қозоғистон Республикаси амалдаги президентининг тўғридан-тўғри ворислари йўқ, лекин кўп сонли қизиқишлар гуруҳлари бор, оила доираси ҳам шулар жумласидандир. Клиентелист ва корпоратив тармоқларни сақлашни кўп партияли парламент, етакчи партия ҳукмронлиги,  қатъий иерархия ва интизомни сақлаб қолиш орқали таъминлаш мумкин. Президентнинг бундаги роли эса камаяди. Н.Назарбоев даврида амалдаги президент ҳукмронлиги чекланиши мумкин эмас, бу ҳаддан зиёд катта таваккалдир. 

Бироқ кейинги президент бундай ваколатларга эга бўлмайди. Унинг фаолият доираси ташқи сиёсий масалалар ва миллий хавфсизлик масалалари билан чекланиши номзод олдига муайян талаб қўяди - у муносиб реномега эга бўлиши, хорижий тилларни билиши, ташқи сиёсий кун тартибини тушуниши керак бўлади. Қозоғистонда бундай шахслар кўп эмас, масалан, собиқ бош вазирлардан - К-Ж.Токаев ёки К.Масимов.