"Дунёнинг йил автомобили" (World Car of the Year (WCOTY)) танлови ташкилотчилари бу унвонга даъвогар 10 та моделдан иборат рўйхатни чоп этди. Бу унвон ғолиби апрелда Нью-Йоркдаги автосалонда маълум қилинади.

Сайёрамизнинг энг яхши автомобили унвонига даъвогарлик қилаётган 10 та моделдан 5 таси Volkswagen концерни таркибига кирувчи маркалар томонидан ишлаб чиқарилади. Шунингдек, даъвогарларнинг якуний рўйхатида учта япон модели, Чехия, Буюк Британия ва Италиядан биттадан модел бор.

Нью-Йорк автосалонида дунёнинг энг яхши автомобилидан ташқари, "Йилнинг энг ҳашаматли автомобили", "Йилнинг энг яхши суперкари", "Йилнинг энг яхши "яшил" автомобили", "Йилнинг энг яхши шаҳар автомобили" йўналишлари бўйича ҳам ғолиблар аниқланади. 

Қуйида даъвогарлар рўйхати келтирилган.

Дунёнинг йил автомобили

Audi A5/S5
Audi Q2 
Audi Q5 
Fiat 124 
Honda Civic 
Jaguar F-Pace         
Mazda CX-9         
Skoda Kodiaq         
Toyota C-HR         
Volkswagen Tiguan         

Йилнинг энг ҳашаматли автомобили

Bentlеy Bentayga
BMW 5-Series
Genesis G90
Mercedes-Benz E-Class
Volvo S90/V90

Йилнинг энг яхши суперкари

Aston Martin DB11
Audi R8 Spyder
Acura NSX
McLaren 570S
Porsche 718 Boxster/Cayman

Йилнинг энг яхши "яшил" автомобили

Chevrolet Bolt
Honda Clarity
Hyundai Ioniq
Tesla Model X 
Toyota Prius Prime

Йилнинг энг яхши шаҳар автомобили

BMW i3
Citroen C3
Ford Ka+
Smart Cabriolet
Suzuki Ignis

Ўтган йили "Дунёнинг йил автомобили" унвонига Mazda МX-5 родстери сазовор бўлганди. Аввалги танлов финалчилари эса Audi A4, Mercedes-Benz GLC, Cadillac CT6, Mazda CX-3, Jaguar XE, Land Rover Discovery Sport моделлари бўлган.