«Байер» футболчиси Ҳоқон Чалхонўғли  ФИФА томонидан жазоланди. Спорт арбитраж суди қарорига кўра ушбу футболчи 4 ой муддатга дисквалификация қилинган ва энди мавсум охирига қадар футбол ўйнай олмайди. Шунингдек, унга 100 минг евро миқдорида жарима қўлланган.

ФИФА ва CAS турк футболчисини 6 йил олдин, 2011 йилда «Карлсруэ» жамоаси аъзоси эканида шартнома мажбуриятларни бажармаганликда айбдор деб топган. Ўшанда у «Трабзонспор» билан шартнома тузган, аммо янги мавсум арафасида «Карлсруэ» билан шартномани узайтирган, кейин эса «Ҳамбург»га ўтиб кетган. Чалхонўғли 2014 йилнинг ёзида 14,5 млн евро эвазига «Ҳамбург»дан «Байер» сафига трансфер қилинган.

22 ёшли бу футболчи жорий мавсумда 22 учрашувда майдонга тушган, 7 гол уриб, шунча голга ассистентлик қилганди. У Туркия терма жамоаси сафида 26 учрашув ўтказиб, 8 голга муаллиф бўлган.