Дельфинлар оиласининг китсимон ваҳший тури иштирокидаги GIF сурат Reddit.com ижтимоий тармоғида тобора оммалашиб бормоқда. Фойдаланувчилар ушбу сут эмизувчи ҳайвон ўз ўлжасини овлаш учун бунчалик айёр бўлишидан лол қолишган. Унга кўра, дастлаб, ваҳший ҳайвон қушларни ўлик балиқ билан меҳмон қилмоқчидек таассурот уйғотади. Бироқ, паррандаларнинг энг очкўзи емакни олиши билан ўзи ҳам ўлжага айланади. Китсимон дельфин қурбонини сув остига олиб кетади. 

Reddit.com фойдаланувчилари, шунингдек, шунга ўхшаш бошқа бир ҳодисани мисол келтиришган. 

Мана бу видеода шу турдаги дельфин тюленни ўзи ҳосил қилаётган тўлқинлар ёрдамида муз парчаси устидан туширишга уринмоқда. 

Аммо, фақатгина овчилик борасида фақатгина китсимон дельфинлар ақлли дейиш нотўғри бўлади. Қуйидаги видеолавҳада қушнинг емак воситасида балиқ овлаётганини кўриш мумкин.

Бунисида эса, ваҳший дельфин тутиб олган тюленини ҳавога ирғитмоқда.