Американинг General Motors концерни АҚШ ҳукумати талабларига қарамай, кроссоверлар ишлаб чиқариш линиясини Канададан Мексикага кўчиради. Америка маъмурияти автомобилларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқаришни талаб қилмоқда. 

2017 йил январь ойи бошларида GM янги GMC Terrain кроссоверини Канадада эмас, Мексикадаги заводида ишлаб чиқаришни режалаштиргани ҳақида маълум қилган эди. Бир ойдан сўнг, 1 февраль куни компания Онтариода 600дан ортиқ ишчини қисқартирганини эълон қилди. Бунга Chevrolet Equinox моделини Мексикага кўчириш сабаб бўлган.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп бошқа давлатлардан импорт қилинадиган автомобилларга 20 фоизлик бож жорий қилиш билан таҳдид қилган эди. АҚШ маъмурияти, шу йўл билан, Америка саноати ўсишига туртки бермоқчи ва янги иш ўринлари ташкил этишни режалаштирган.