Хитойда 3та кўпқаватли тураржой бинолари қулаб тушди, уларда одамлар ҳам бор эди, деб хабар қилмоқда «Синьхуа» агентлиги.

Ҳодиса, 2 февраль куни мамлакат шарқидаги Чжецзян вилояти Вэньчжоу шаҳрида содир бўлган. Ҳозирча, номаълум сабабларга кўра, 3та бешқаватли тураржой биноси қулаган. 

Вайроналар остида инсонлар борлиги, аммо уларнинг сони номаълумлиги айтилмоқда. Қутқарув ишлари бошлаб юборилган. 

2016 йил октябрь ойида ушбу шаҳарда 4та тураржой биноси қулаши 22 кишининг умрига зомин бўлган эди. Уйлар ноқонуний равишда қурилгани маълум қилинганди.