Италия кубогининг чорак финал учрашувида «Рома» ўз уйида «Чезена» устидан ғалаба қозонди. 

Ҳисобни 68-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Эдин Джеко очган бўлса, орадан бироз вақт ўтиб Лука Гарритано ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 97-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширган Тотти римликларга ғалаба келтирди. 

Ярим финалда «Рома» «Лацио» билан куч синашади. 

Италия кубоги, 1/4 финал

Рома – Чезена 2:1 (0:0)
Голлар: 
Джеко (68), Тотти (90+7, пенальти) – Гарритано (73).

Рома: Алиссон, Манолас, Жезус (Наингголан, 46), Мариу Руй, Рюдигер, Перотти (Джеко, 21), Паредес, Аш-Шаарави (Эмерсон, 82), Стротман, Бруно Перес, Тотти.
Чезена: Альярди, Рижоне, Лижи, Ренцетти, Пертиконе, Лариби (Гарритано, 57), Коне, Витале, Бальцано, Чиано (Кокко, 73), Родригес (Панико, 86).
Огоҳлантиришлар: Лариби (44), Гарритано (69), Родригес (84), Манолас (90).