«Челси» ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. У Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мухлислар билан хайрлашган.

38 ёшни қаршилаган Лэмпард «Вест Ҳэм» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 21 йиллик фаолияти давомида «Челси»  «Манчестер Сити» ва «Нью-Йорк Сити» каби жамоаларда тўп сурди.

Фаолиятининг катта қисмини, 2001 йилдан 2014 йилгача «Челси» сафида ўтказган Лэмпард лондонликлар жамоаси сафаида 626 учрашувда майдонга тушиб, 208 гол урди ва 150 марта жамоадошларини голли узатма билан таъминлади. У Лондон жамоаси билан Англия чемпионатида 3 марта,  Англия Кубогида 4 марта, Англия лигаси кубогида ва Англия Суперкубогида 2 мартадан ғолиб бўлган. У шунингдек, Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида бир мартадан зафар қучган.

Англия терма жамоаси учун Лэмпард 106 учрашув ўтказган ва 29 голга муаллифлик қилган.