Германиянинг Mercedes-Benz компанияси E синфидаги универсалнинг «кучайтирилган» AMG-тоифасини намойиш қилди. Унинг топ S-варианти 612 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади. 

Универсалга 4.0 литрли битурбо V8 двигатели ўрнатилади. 

Mercedes-AMG E 63 Estate моделининг барча намуналарига 9 диапазонли AMG Sportshift MCT автоматик узатмалар қутиси жойланади. Унинг гидротрансформатори электрон бошқарувли узатма билан алмаштирилган. 

Автомобилнинг бош намунаси жойидан соатига 100 км тезликка 3,6 сонияда эришади. 612 от кучига эга мотор ўрнатилгани 0,1 сония тезроқ. 

Универсал, шунингдек, барча ғилдиракларни етакчи қилувчи 4Matic+ тизимига ҳам эга. Бунда, айланувчи лаҳзалар олд ва орқа ўқларга бирдек тақсимланиши ёки фақат орқа ўққа ўтказилиши мумкин. 

Mercedes-AMG E 63 Estate моделининг арзон намунаси бошқарув электроникаси ишлаш тартибини ўзгартириш тизими, Command мультимедиа тизими ва карбон-керамик тормозларига ҳам эга бўлади.
 
«Кучайтирилган» универсалнинг илк тақдимоти март ойида Женева автокўргазмасида бўлиб ўтади ва шу йилнинг июнь ойидан сотувга чиқарилади.