Германия канцлери Ангела Меркель Анқарага расмий ташриф билан келди.

Anadolu хабарига кўра, Меркель хонимнинг ташрифи давомида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда мамлакат бош вазирри Биноли Йилдирим билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Агентлик маълумотига кўра, учрашувларда қочқинлар масаласи муҳокама қилинади.

Германия канцлер Туркия парламентига ташриф буюришни ҳам режалаштирган.

Бундан ташқари, Йилдиримнинг маълум қилишича Меркель хоним билан Туркияга қарши кучлар фаолияти муҳокама этилади.