Ойген Больц номидаги ташкилий қўмита Германия канцлери Ангела Меркелга қочқинлар масаласидаги позицияси учун мукофот топширди. Бу ҳақда dpa агентлиги хабар тарқатди.

Ойген Больц Вюртенберг статс-президенти бўлган ва Адольф Ҳитлер режимига қарши гуруҳда иштирок этган. Кейинчалик Германияда фашизмга қарши ҳаракатлар учун фуқароларга унинг номидаги мукофот таъсис этилган. Мукофотнинг пул қиймати 5 минг евро. Тақдирлаш маросими Баден-Вюртемберг федерал ери маркази бўлмиш Штутгартда ўтказилади.

Меркель бу мукофотга муносиб кўрилганидан мамнунлигини билдириб ўтган. Ўз нутқида сиёсатчи Германия фуқаролари ҳамда ЕИга миннатдорчилик билдирган.

"Европа энди янада кучли, биз уни бирлаштирдик", — деган канцлер.

Қайд этиш керакки, кейинги йилларда Европа Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг йирик миграцион инқироз билан тўқнашди. Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги қуролли низолар туфайли бу ҳудуддаги одамлар Европага оқиб бора бошлади. Frontex агентлиги маълумотига кўра, 2015 йилда Европа Иттифоқи ҳудудига 1,8 миллион муҳожир келган.