Америкалик актёр, «Оскар» мукофоти лауреати Мэттью Макконахи Ҳолливудни мамлакатнинг янги президенти Дональд Трампни қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда Entertainment Weekly хабар ёзган.

У Ҳолливуд ва Америка санъат олами Трампни тинч қўйиш вақти келгани ҳақидаги таклифга қўшилган.

«Бу фавқулодда танлов бўлмайди. Ахир у бизнинг президентимиз», – деган актёр. 

Унинг сўзларига кўра, инаугурация маросими янги 4 йиллик даврни бошлаб берди ва америкаликлар бу даврда Трампнинг ёнида туриши керак.

Макконахининг қайд этишича, Трампнинг сўзлари ва хатти-ҳаракатлари билан энг жиддий даражада келиша олмаётган кишилар ҳам муроса қилиш ҳақида ўйлаб кўрмоғи лозим.

Бундан олдинроқ, Калифорния штатининг собиқ губернатори, актёр Арнольд Шварценеггер Трампнинг 7 мамлакат фуқароларини АҚШга киритмаслик назарда тутилган муҳожирлик масаласи бўйича фармонини қаттиқ танқид қилганди.

Шварценеггер Трампга қарши чиқди