Непалнинг Лалитпур шаҳрида яшовчи фуқаро битта хумчада боши тиқилиб қолган иккита эчкига ёрдам берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Нашр томонидан тақдим этилган видеода эркак бошларида катта сариқ хумча бўлган жониворларни кўриб қолганида ўзини кулгудан тўхтата олмаган. 

У хумчани олишга ҳаракат қилди, бироқ бир-бирига уланиб қолган шохлар сабаб бу анча мураккаб бўлди. Озод этилган эчкилар ҳодиса жойидан дарҳол қочиб кетишди.