АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг қизи Ҳолливудда соатига 9 доллардан ишлайди. TMZ нашрининг ёзишича, Малия Обама Weinstein Company компаниясида стажёр сифатида иш бошлаган.

Манба маълумотига кўра, янги ходимнинг вазифаси – раҳбарият учун сценарийлар танлаб бериш ҳисобланади.

Weinstein кўплаб машҳур ва машҳур бўлмаган сценаристлардан кўплаб сценарийлар олади. Бу кинокомпания «Қирол айтади», «Артист», «Ошиқ Шекспир» ва «Доно Уилл Ҳантинг» каби фильмларни ишлаган.

Бундан олдинроқ, Малия Обама мактабни тамомлаганидан кейин таътил олгани, Ҳарвардда ўқишни 2017 йилнинг кузида бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Малия Обама Боливия ва Перуга сирли саёҳат уюштиргани маълум бўлганди.