Қушлар илк бор Австралияда ин қуришни ўрганишган. Proceedings of the Royal Society В журналидаги тадқиқотда айтилишича, қушлар шу қитъада илк марта коса кўринишидаги инларда яшашни бошлаган.

Олимлар чумчуқсимонларнинг эволюция жараёнини ўрганишган. Бу оилага мансуб қушлар ер юзидаги жами қушларнинг 60 фоизини ташкил қилади. Бундай қушларнинг оз қисмигина томли, мураккаб шаклдаги инлар қуришади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳозирги кўринишдаги қуш инлари бир вақтнинг ўзида Австралиянинг турли ҳудудларида пайдо бўлган. Олимларнинг аниқлашича, қушлар аввал ҳисобланганидек, оддий уйлар қуришдан мураккаб уйлар қуришга эмас, аксинча ҳаракатланишган.