Reddit.com порталида 22 мингдан ортиқ лайк йиққан бу фотосуратда нигериялик кичик болакай ўз қутқарувчиси билан илк бор учрашгани ва саккиз ҳафта ўтиб бирга тургани тасвирланган. Биринчи ва иккинчи кадрларда ҳам аёл болага сув бераётганини кўриш мумкин. Чап томондаги суратда очликдан шишиб кетган қорни билан турган жуда ҳам озғин бола бўлса, бир йилдан кейин – у соғлом ва қувноқ болакайга айланганини кўриш мумкин.

Хоп Нигерия кўчаларида яшаган. Уни кўнгиллилар топиб олишганда, қуртлар болакайнинг танаси билан озиқланаётганини кўришган. У очлик туфайли ўлиш арафасида эди. Болакай қабиласи уни сеҳргар деб атаб, ҳайдаб юборганидан сўнг шу ҳолга тушди. Суратда у билан бирга Даниядан бўлган кўнгилли Анжа Ловен турибди. Аёл ўз турмуш ўртоғи билан Хоп кабиларга ёрдам бериш учун ўз ватанини тарк этган.

Болакай икки ойлик даволаш муолажаларини олгач, уни таниб бўлмай қолди. Яна икки ҳафтадан сўнг эса уни сеҳргар деб аташларига сабаб бўлган гипоспадия (жинсий аъзосидаги камчилик) жарроҳлик йўли билан бартараф этилди.

Хоп ва унинг катта ёшдаги дўсти.

Болакай кўнгиллилар уни топишганда шундай ҳолатда бўлган.

Ҳозирда Хоп қутқарув Марказидаги янги 35 нафар ака-ука ва опа-сингиллари билан бирга яшамоқда. Афтидан, у ўз фотосуратлари интернетда қанчалик шов-шувга сабаб бўлганини ҳозирча билмаса керак.