Pokemon Go ўйини даромадлари 2016 йилнинг июлидаги релизидан етти ой ўтиб 1 миллиард АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.

Шу тариқа, Pokemon Go миллиард ишлаб топиш тезлиги бўйича Candy Crush Saga ва Puzzles & Dragons каби бошқа мобил ўйинлар орасида рекордчига айланди. Таъкидланишича, бундай натижа Pokemon Go Хитойда расман чиқарилмаганига қарамай юз берган.

Аввалроқ покемонлар ҳақидаги янги мобил ўйин Android ва iOS’да ҳам тақдим этилганди.