Украина президенти Пётр Порошенко Словакия президенти Андрей Киска билан телефон орқали мулоқотда жаҳон Россияга фаолроқ босим ўтказиши лозим, деб маълум қилди.

Томонлар суҳбат давомида Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишди, деб хабар берди Украина президенти сайти.

«Жаҳон Россияга ўт очишни тўхтатиш учун янада фаолроқ босим ўтказиши лозим», - деди Порошенко.

У шунингдек Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари Минск келишувлари тўла бажарилмагунга қадар амалда қолдирилиши лозимлигини яна бир бора маълум қилди.