Россия президенти Владимир Путин Венгрияга расмий ташриф уюштирди. ТАСС хабарига кўра, Россия раҳбари Будапештда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашиб, тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказади.

Ушбу сиёсатчилар Украина ва Суриядаги вазиятни ҳам муҳокама этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий соҳадаги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, маданий алоқаларни кучайтириш масалаларини кўриб чиқишади.

Будапештга сафар давомида Россия президентига Савдо-саноат вазири  Денис Мантуров, Энергетика вазири Александр Новак, Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, Мудофаа вазири ўринбосари Юрий Борисов,  «Внешэкономбанк» раҳбари Сергей Горьков ва «Росатом» раҳбари Алексей Лихачев ҳамроҳлик қилмоқда.