"Россия бирлашган ҳарбий базаси Қирғизистонда. Нима? Қаерда? Қачон?" мақоласида ("Регнум", 30.01.2017) Маргарита Князева жорий йилнинг 29 январида Россия Федерацияси (РФ) ва Қирғизистон Республикаси (ҚР) ўртасида келишув кучга киргани тўғрисидаги мақолани тақдим этди. Мазкур келишувга кўра, республика ҳудудида жойлашган ҳарбий объектлар ягона юридик - Россия бирлашган ҳарбий базасига айлантирилди. Россия ҳарбий ташкилотининг мақсад ва вазифалари ўзгаришсиз қолган. 

Келишувда Россия объектининг тартиб-интизоми ва шарт-шароитлари, шахсий таркиб ва оила аъзоларининг мамлакат ҳудудида қолиш қоидалари маҳаллий қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда қайта белгилаб берилди. Ҳужжатда ҳеч қандай сифат ва миқдорга оид катта ўзгаришлар йўқ. 

Россиянинг тўрт ҳарбий объекти - авиабаза, Иссиқкўлдаги синов базаси, сейсмостанция ва РФ ҲДФ (ҳарбий-денгиз флоти)нинг узоқ алоқа тармоғи аввалги ўринларида қолган. Мазкур келишув 15 йил давомида амалда бўлади ва томонлардан бири уни тўхтатишга қарор қилгунга қадар автоматик равишда 5 йиллик муддатларга чўзилади. 

Ҳужжатга кўра, "Кант" авиабазаси ўз фаолиятини бепул давом эттиради. Автоном сейсмик пункт жойлашган ер ҳудудидан фойдаланиш эвазига тўланадиган ижара ҳақи эвазига Фавқулодда вазиятлар бўйича ваколатли орган ва ҚР Фанлар академиясининг Сейсмология институтига мамлакатдаги зилзилалар кучи ва вақтига оид оператив маълумотлар тақдим этилади. Аслида йиллик ижара ҳақи 4,5 миллион доллардан зиёдни ташкил этади. 

"Global Firepower"нинг ҳарбий қудратга доир рейтингида Қирғизистон 126 ўрин орасида 110-поғонани эгаллади. Нашр версиясига кўра, ҚРда 3 миллион меҳнатга лаёқатли фуқаро бўлиб, улардан ҳарбий хизматга яроқлилари 2,7 миллионни ташкил қилади. Мамлакатда мавжуд ҳарбий хизматчилар сони - тахминан 16 000 нафар бўлса, ҳарбий бюджет 249 миллион долларни ташкил этади. Рейтинг муаллифлари республикада 150 танк, 30 ўзиюрар артиллерия қурилмаси, 21 реактив олов тизими, 159 артиллерия қуроли ва 6 вертолёт (2таси зарбли вертолёт) борлигини таъкидлашган.