АҚШ Сенати Рекс Тиллерсонни давлат котиби лавозимига тасдиқлади. Бу Дональд Трампнинг энг муҳим лавозим тайинловларидан бири бўлди.

Давлат котиби лавозимига ҳеч қандай дипломатик тажрибага эга бўлмаган, ўз карьерасини фақатгина бир компанияда қурган ExxonMobil нефть корпорацияси собиқ раҳбари тасдиқланди. Трамп танқидчилари Теллерсоннинг Россияда ҳаддан ташқари кўп бўлишини ва ҳаттоки Дўстлик ордени билан мукофотланганини айтишган.

Собиқ нефтчини баъзи бир рақиблари “Путиннинг дўсти” деб аташади ҳамда Америка дипломатияси раҳбари лавозимида “Россияга қарши тура олмаслиги” билан қўрқитишди. Бироқ якунда Тиллерсон сенаторларни давлат котиби вазифасида Трампнинг: “Америка ҳар доим биринчи ўринда” бош принципига амал қилишига ишонтирди.

Тиллерсон Техас штатидаги Уичито-Фолс шаҳрида 1952 йилнинг 23 март куни таваллуд топган. У Остиндаги Техас штати университетида фуқаролик қурилиши бўйича бакалавр даражасини олади.

Тиллерсоннинг Exxon’даги фаолияти 1975 йилда бошланган – у қазиб олиш бўйича муҳандис сифатида ишга жойлашади. У 14 йилдан сўнг қазиб олиш бўйича марказий бўлинма директори бўлган бўлса, шундан сўнг деярли ҳар уч йилда Exxon тузилмаларида турли лавозимларга тайинланади. 2006 йилнинг 1 январь куни эса ExxonMobil бош директори ва директорлар кенгаши раисига айланди. У бу лавозимда миллионлаб доллар ишлаб топди.

Тиллерсон шунингдек Ворчестер политехника институтининг муҳандислик-техника фанлари фахрий доктори саналади. 

У Россия президенти Владимир Путин билан кўп бора учрашган. 11 январь куни сенатда чиқиш қилган Тиллерсон Россия бугун – нодўстона рақиб эканини, бироқ Москва ва Вашингтон душманлар қаторига кирмаслигига умид қилишини айтиб, икки мамлакат ўртасидаги мулоқот муҳимлигини таъкидлади.

У Россияга қарши Америка санкцияларини ташқи сиёсатнинг муҳим жиҳати деб атади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россияга қарши санкцияларда у билан муносабатлар ишлаб чиқилгунга қадар кво-мақомида бўлиши лозим.

Маълумот учун, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Тиллерсон номзодини АҚШ давлат котиби лавозимига тайинламоқчи ҳақида 2016 йилнинг 13 декабрь куни маълум қилди. Тиллерсон ExxonMobil’дан 2017 йилнинг 1 январь куни истеъфога чиқди.

Фото: RIA

2017 йилнинг 23 январь куни эса Тиллерсон номзоди ташқи ишлар бўйича Сенат қўмитаси томонидан маъқулланди. 

АҚШ Конгресси сенати эса 2017 йилнинг 1 февраль куни Рекс Тиллерсон номзодини давлат котиби лавозимига тасдиқлади. Тиллерсон номзоди учун 56 сенатор овоз берди, 43 сенатор эса қарши чиқди.

Тиллерсон Америка нефть институти ижро қўмитасига киради. У шунингдек муҳандис-нефтчилар жамияти аъзоси ҳам саналади.

Forbes'нинг 2016 йилдаги “Дунёнинг энг нуфузли одамлари” рейтингида Тиллерсон 24-ўринни эгаллади.

Давлат котиби ўз ишига жиддий ёндашиши борасида шундай деган:

“Менга айтишаётган нарсани тасдиқлаш учун кўплаб маълумот манбаларига таянаман. Бу жараёнда сиз мени муҳандис эканимни айблашингиз мумкин. Мен далиллар билан ишлайдиган, сўнг уларни таҳлил қиладиган, кейин эса хулоса чиқарадиган муҳандисман”.