АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ташқи сиёсатига доир фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Атрофимизда бўлаётган воқеаларга, ташқи сиёсатга янгича ёндашадиган вақт келди", — деган Америка раҳбари АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг қасамёд қабул қилиш маросимида. 

Америка етакчиси "ушбу мураккаб даврда тинчлик ва барқарорликка эриша олиши"га ишонч билдирган.

У, шунингдек, барча "мамлакатлар ўзларининг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга ҳуқуқига эга"лигини қайд этган.