Туркиянинг Маниса вилояти суди Фатҳуллоҳ Гуленнинг қариндошларидан бирини террорчилик ташкилотига алоқадорликда айблади ва уни ҳибсга олишга қарор чиқарди. Бу ҳақда İhlas Haber Ajansı хабар берган.

Гуленнинг синглисининг ўғли (М.А.С.) 6 январь куни Маниса вилоятининг Турғутлу шаҳрида яна 3 нафар гумонланувчи билан бирга қўлга олинганди. Қўлга олиш ишлари Гуленнинг ФЕТО ташкилоти фаолиятини текшириш доирасида амалга оширилганди. Бу ташкилот Туркиядаги 2016 йилнинг 16 июли воқеалари ташаббускори сифатида айбланган.

Суддаги кўрсатмаларидан кеийн гумонланувчилар "террорчилик ташкилотига алоқадорлик"да, Гуленнинг қариндоши эса Туркия президентини ҳақоратлашда ҳам айбланди. Уларнинг барчаси қамоққа ташланди.