Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Москва вилояти ҳудудида 1 февраль куни рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оламдан ўтган. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига асосланиб хабар қилди.

"ФВВ маълумотига кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Элчихона айни вақтда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор ёки йўқлигига аниқлик киритмоқда", — дейилган элчихона хабарида.

УАЗ ва Toyota Коротигино қишлоғи яқинидаги йўлдаги бурилиш жойида тўқнашиб кетган. УАЗ ёниб кетган, қурбонлар сони жами 9 нафарни ташкил қилган, 3 киши жароҳатланган.