Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ёғаётган ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ёғаётган ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ёғаётган ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ёғаётган ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 0-5, кундузи 5-10 даражагача совуқ бўлади.