2016 йилги мавсумни «Бухоро» футбол клубида ўтказган ва 9 та гол билан жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган Азиз Ибрагимов фаолиятини Эронда давом эттиради. У «Машинасози»клуби билан шартнома имзолади.

30 ёшли футболчи Табриз шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган клубнинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтди. Айни вақтда жамоа Эрон Про Лигасида 20-турдан кейин 10 очко билан сўнгги – 16-ўринда бормоқда.

Азиз Ибрагимов фаолияти давомида «Трактор» (Тошкент, 2004–2005), «Шўртан» (Ғузор, 2005), «Машъал» (Муборак, 2006), «Слован Братислава» (Словакия, 2007–2008), «Богемианс 1905» (Чехия, 2008–2011), «Циндао Жонун» (Хитой, 2011–2012), «Баник Мост» (Чехия, 2013), «Ческе Будейовице» (Чехия, 2013), «Богемианс Прага” (Чехия, 2013–2014), «Андижон» (Андижон, 2014), «Динамо» (Самарқанд, 2015) ва «Бухоро» (Бухоро, 2015–2016) клубларида тўп сурган.  

Шунингдек, тажрибали футболчи 2007–2011 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп суриб, 17 учрашувда 3 та гол киритишга муваффақ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Сервер Жепаров Эроннинг «Истиқлол» жамоаси аъзосига айланганди.