Viber мессенжерида ғаройиб функция пайдо бўлди. Эндиликда илова орқали автоматик равишда йўқолиб кетадиган хабарларни йўллаш мумкин. Бу ҳақида Hi-Tech нашрида маълум қилинди. 

Viber'дан хабар йўллашда муайян вақт белгилаш имкони яратилди. Ушбу муддат тугуганидан сўнг мессенжер хабарни автоматик равишда ўчиради. Функция долзарб - мулоқот хавфсизлиги ошади, жорий ҳодисалар ҳақида сўзлаш қулайроқ. 

Бундан ташқари, Viber'га видеохабар йўллаш имкони қўшилди. Роликнинг максимал вақти - 30 сония. Съёмка жараёнини бошлаш учун ёзув тугмасини босиш, тугаллашда эса уни қўйиб юбориш лозим. 

Android-версияга ҳам чатларни тозалаш функцияси қўшилди. Бунда чатдаги барча хабарлар ўчирилади, чатнинг ўзига кириш имкони эса қолади. 

iOS'даги  Viber'да аудио ва видеони сиқмасдан йўллаш имкони пайдо бўлди. 

Янги функциялардан фойдаланиш учун Viber мобил иловасини сўнгги версиягача янгилаш зарур (агар сизда янги версияси ўрнатилмаган бўлса). 

Android ва iOS'даги  Viber иловасини  Google Play ҳамда App Store'дан бепул юклаб олиш мумкин.