Чилида айни вақтда ўрмон ёнғинларига қарши кураш давом этмоқда. Бир неча ҳафтадан буён мамлакат маркази ва жанубидаги ҳудудлар олов ичида қолган.

Маҳаллий ишчилардан бири оловли ҳудуддан чиқиб келаётган ўт ўчирувчиларни кўрганида уларга ёрдам беришга ошиқади ва уларнинг йўлидаги панжарали тўсиқ эшигини бузиш учун зўр бериб уринади. Лекин кейин маълум бўлишича бу тўсиқнинг эшиги қулфланган бўлсада, уни айланиб ўтиш мумкин эди. Ёш йигит бор кучи билан эшикни бузишга уринаётганида ичкаридаги ўт ўчирувчилар панжарали деворнинг очиқ қисмидан ўтиб чиқиб келишади. Қаҳрамонлик қилишга ҳаракат қилган йигит эса ижтимоий тармоқларда енгил кулгига сабаб бўлди.