Даниянинг Zenvo компанияси ўзининг ягона модели  TS1 суперкарининг янги версияси премьераси Женевадаги моторшоуда ўтишини маълум қилди. Autocar портали маълумотларига кўра, суперкарнинг GT модификацияси фирманинг ўн йиллиги шарафига яратилган ва 1150 от кучига эга двигатель олган. 

Қўл усулида ясалувчи икки ўриндиқли TS1 GT карбон кузов, орқа привод ва Zenvo’нинг ўзи яратган 5,8 литрли V8 двигатель билан жиҳозланган. 
 
Стандарт TS1 мотори ҳажми 5,9 литрни ташкил қилади. 

Суперкарнинг оддий версиясига қараганда GT-версияси двигатели 50 от кучига кўпроқ бўлиб, машинанинг максимал тезлиги соатига 402 км дан ошади. Стандарт модель тезлиги соатига 375 км билан чекланган.

"Юбилей" моделнинг нархи 1 160 000 еврони ташкил қилади. Машина қанча нусхада ишлаб чиқарилиши маълум қилинмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Женева моторшоуси 9-19 март кунлари бўлиб ўтади. Европанинг энг йирик автомобиль кўргазмаси ҳисобланади. Моторшоу бу йили 87 маротаба ўтказилади.