Габон мезбонлигида ўтаётган Африка миллатлари кубогида мусобақанинг иккинчи финалчиси аниқланди. Камерун ва Гана ўртасидаги иккинчи яримфиналда камерунликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. 

Учрашувнинг 72-дақиқасида Майкл Нгаду-Нгажуй ҳисобни очди, якуний ҳисобни эса 2-бўлимга қўшиб берилган вақтда Кристиан Муганг ўрнатди.

Камерун 5 февралда ўтадиган финал учрашувида Буркина-Фасони мағлуб этган Миср билан учрашади.

Габон. Африка миллатлари кубоги. 2-яримфинал
Камерун – Гана – 2:0
Голлар: Нгаду-Нгажуй – 1:0 (72); Муганг – 1:0 (90+3).
Камерун: Ондоа, Тейку, Нгадо Нганжу, Ойонго, Фай, Сиани, Джум (Манджек, 77), Тамбе (Абубакар, 74), Бассогог, Муканджо, Зуа
Гана: Раззоқ, Ачимпонг, Аффул, Бой, Амарти, Айю А., Вакасо, Атсу, Аква (Гьян, 76), Парти (Агеманг-Баду, 86), Айю Д.
Огоҳлантиришлар: Муканджо, 82.