АҚШ Теҳрон томонидан баллистик ракеталарни яратиш дастури билан боғлиқ ҳолда Эронга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.   

Санкциялар рўйхатига 13 жисмоний шахс тушган, улар орасида Эрон, БАА, Хитой, Кувайт ва Ливан фуқаролари бор.

Шунингдек, чекловлар остига Эрон, Ливан, Хитой ва БААда жойлашган 12 та компания тушган.