АҚШ конгресси вакиллар палатаси руҳий касалликлар билан оғриган кишиларга қурол сотиб олиш ҳуқуқини бермайдиган қонунчиликдаги тузатишларни бекор қилишни маъқуллади.

Бу қоида аввалги президент Барак Обама пайтида амалга татбиқ этилган. У шизофрения ва қўрқиш ҳисси касаллиги билан оғриган кишиларга қурол сотишни чекларди.

Конгрессменларнинг фикрича, тақиқ АҚШ конституциясининг фуқароларни қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини кафолатловчи иккинчи тузатишига зиддир.