АҚШ раҳбарияти Эронга қарши янги санкциялар киритишга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Манбаларнинг маълум қилишича, бу 5 февралгача юз бериши мумкин. Тахмин қилинишча, бу санкциялар таъсири остига террорчиликни қўллаб-қувватлашда айбланаётган 8 та ташкилот ва оммавий қирғин қуроллари тарқатиш ҳақидаги фармон амал қилувчи 17 ташкилот тушади.    

Таъкидланишича, бу санкциялар Эрон билан ядровий дастур бўйича келишувга таъсир қилмайди. 

Аввалроқ Дональд Трамп Эроннинг ракета синовларига ҳарбий жавоб берилиши мумкинлигини айтганди.