Лос-Анжелесда истиқомат қилувчи эркак бир неча ўн йил давомида Ferrari автомобилининг ноёб нусхасини ўзига тегишли бўлган бир хонали хонадонда сақлаб келган. Америкалик 1959 йилда ишлаб чиқарилган 250 GT PF купесини шундай ғайритабиий усул билан асраган, деб хабар берди Petrolicious нашри.

Ҳолливуддаги хонадонда яшириб қўйилган машина ҳақидаги маълумот собиқ эгасининг адвокати туфайли ошкор бўлди. Авторамблер порталининг таъкидлашича, юрист ундан  тахминан 1980 йиллар ўрталаридан бери сақланаётган спорткарни харид қилган.

Америкалик автомобилни олиб қочиб кетишлари хавфи туфайли беркитиб қўйган. У бунинг учун хонадондаги деворлардан бирини бузган, кейинчалик эса уни қайта қуриб қўйган.

У бир неча ўн йил давомида «Феррари»ни турли эҳтиёт қисмлари сотиб олиб таъмирлаб борган. Шу билан бир қаторда, автомобилга у ер қимирлаганда ҳаракатланиб кетмаслиги учун махсус барқарорлик устунлари ўрнатилган.

Адвокат мижозининг “сири” ҳақида узоқ вақт давомида билмаган, бироқ Ҳолливудда яшовчи эркак билан унинг уйида учрашгач, машинани кўриб қолди. Эркак ўз яшаш жойини ўзгартиришга қарор қилганида эса юрист унга автомобилни харид қилиш таклифи билан чиқди. Келишув қиймати ошкор этилмаган.

«Феррари»ни хонадон деворларидан бирини бузиб олиб кетишди. Бу иш беш соатга чўзилиб кетди. Автомобиль янги эгаси уни таъмирлашни давом эттирмоқчи.