«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Хитой жамоасидан билдирилган таклифни рад этган.

Sky Sports хабарига кўра, ушбу италиялик мутахассисга Хитойдаги жамоалардан бири йилига 25 миллион евро миқдоридаги маош тайин қилмоқчи бўлган, аммо Конте бу таклифни қабул қилмаган.

Бундан олдинроқ «Манчестер Юнайтед» мураббийи Жозе Моуриньо хитойликларнинг таклифига рад жавоби бергани маълум бўлганди.